29 мар 2019
Москвада Ислом Каримовга ҳайкал ўрнатиш керакми?
Ozodlik radiosi muxbiri
1:45
16 КОММЕНТАРИЕВ
Ozodlik radiosi muxbiri
Москвада Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг ҳайкали ўрнатилиши мумкин.Бу ҳақда Озодлик радиосига Москва шаҳар Думасининг маданият ва оммавий коммуникациялар бўйича коммисияси раиси Евгений Герасимов маълум қилди."Агар ўзбек раҳбарияти Москвада Ислом Каримовга ҳайкал ўрнатиш таклифи билан чиқса, Ўзбекистон элчихонаси яқинида ҳайкал ўрнатиш учун жой ажратишимиз мумкин,"- деди Евгений Герасимов.Шу пайтга қадар Россия пойтахтида ўзбек адабиёти асосчиси ҳазрат Алишер Навоийга қўйилган ҳайкал Ўзбекистонга боғлиқ ягона ёдгорлик саналади.Ўз навбатда, Ислом Каримовга Москвада ҳайкал ўрнатиш масаласида расмийлардан фарқли ўлароқ, россияликларда якдиллик йўқ.Москва шаҳар Думасининг маданият ва оммавий коммуникациялар бўйича коммисияси раиси Евгений Герасимовнинг фикрича, Ислом Каримов Россия ва Ўзбекистон муносибатларининг ривожланиши йўлида кўп хизмат қилган.Шу боис, Герасмовнинг ишонишича, Ўзбекистон биринчи президентига Москвада ҳайкал ўрнатилиши, Россия ва Ўзбекистон ўртасида бўлажак муносибатларнинг яхши томонга ривожланишига хизмат қилади. "Аввало ушбу фожеага (Озодлик изоҳи: Ислом Каримовнинг вафотига) мени муносибатим ҳақида сўрашди. Мен бу нафақат ўзбек халқи, балки Россия халқи учун ҳам фожиа эканини айтдим. Ислом Каримов ўз ватани учун кўп хизмат қилди. Унинг сай ҳаракати туфайли нафақат Ўзбекистонда, балки Марказий Осиё минтақасида барқарорликка эришилди. Бугунги кунда ҳам Ислом Каримов туфайли эришилган ютуқларни давом эттириш жуда муҳимдир. Агар, Ислом Каримов номини абадийлаштириш масаласида Ўзбекистон раҳбарияти Москва ҳукуматига мурожаат қилса, Москвадаги Ўзбекистон элчихонаси яқинида ҳайкал учун жой ажратиш мумкин", - деди Евгений Герасимов Озодлик билан сўҳбатда.
Ozodlik radiosi muxbiri
Аммо, Москва шаҳар монументал санъати бўйича коммиссия раҳбари Игорь Воскресенский фикрича, Каримов ҳайкалини қаерга ўрнатиш масаласи москваликлар ва ўзбек жамоатчилиги томонидан муҳокама этилиши керак."Москванинг Серпухов майдонида ўзбек ҳокимияти ва ҳайкалтарошлари томонидан ўрнатилган буюк шоир, мутафаккир ва давлат арбоби Алишер Навоий ҳайкали мавжуд. Бизда Навоий асарларига боғлик бўлган анъана ҳам бор. Ислом Каримов ҳайкали масаласига келсак, бу - давлат даражасидаги масала. Биз ушбу масалани муҳокама этишга тайёрмиз” - деди Игор Воскресенский.Москва кўчаларида Озодлик “Россия пойтахтида Ислом Каримовга ҳайкал ўрнатиш керакми?” деган савол билан Россия ватандошларига мурожаат қилди.Метро ташқарисида газета сотаётган кекса аёл ҳайкалнинг қўйилишига қарши эмаслигини айтди.“Ислам Каримов ўз ватани учун хизмат қилди. У - машҳур инсон. Украина президентидан фарқли ўлароқ, Россия билан алоқаларни бузмади,” - деди газета сотувчиси. Ўзини Иван деб таништирган йигит эса газета сотувчи аёл фикрларига қўшилмаслигини айтди.“Бу ерга Каримов ҳайкалининг кераги йўқ. Москвада эмас, Ўзбекистонда қанча хоҳлашса, ҳайкал қўяверишсин,” - деди Иван. Микрофонга гапиришни истамаган суҳбатдошлардан бири эса: “Ислом Каримов Шимолий Корея лидерлари билан бир поғонада туради. XXI- асрда бундай режимларни қўллаб-қувватлашга асос йўқ,” - деди.Москва жамоатчилиги орасида таниқли давлат арбобларига ҳайкал ўрнатилиши сўнги йилларда турли баҳсу- мнозараларга туртки бўлганини кузатиш мумкин.Кузатувчилар фикрига кўра, Ислом Каримовга ҳайкал ўрнатилиши бундай баҳслардан ҳоли бўлмаслиги мумкин.2005-2006 йилларда Озарбайжон собиқ раҳбари Ҳайдар Алиевга Москвада ҳайкал ўрнатиш режаси қатор норозилик намоишларига саҳна бўлганди.
СОЯНГ ЭДИМ ИЗЛАРИНГДАН АЙРИЛДИМ
.
Дилрабо Салиева
Albad koywi kerek
Халимовна 777
керак !
Zolotoy Parin
Албата маскивага емас бутун дунйога каримовни хайкалини койишкерей.
olloh buyuk
haykal qoygandan nima foyda
Аброр Авезов
Узбекистоннинг хар бир вилоятида Мухтарам Президентимизни Хайкалларини Урнатилишини хохлардим
★★ДЕВУШКА С ХАРАКТЕРОМ★★
Qaraya Ozodboy Xatto rossiya otamizga xaykal quyiw masalasini kutarayapti senchi har balolari yozepsan togri kimdir mevali darahtga tow otsa kimdir u darahtni asrayd....
☆☆☆ ☆☆☆☆☆☆
Сиз кайси Вилоятдан боласиз
мухаммад каримов
Nima keragi bor birovni yurtiga haykal qurib. Qancha qursa, ozimizda quravermaydimi.
Zolotoy Parin
Бу канака фото каримовга канде алокаси бор
MAMAJONOV ВОХОDIR
Машу гапларга борман.нетолка масквада.ребят.куда смотрит???
olloh buyuk
haykal ornatishni ikkita foydasi bor birinchisi qushlarga qonoq boladi ikkinchisi odamlar bir birlarini topish uchun bir belgi boladi
собир розметов
Хайкал курадими курмидими биз Узбекларга бар бир у инсон харбир юракларда хайкал урнатиб кети сафсата гапларингизга хеч Ким ишонмайди дунйо куйяпди
☆☆☆ ☆☆☆☆☆☆
Xa Albatta qoyilishi kk. Xaykal- I.A Karimov ni qadriga yetmaganlar Suriya ga bir nazar tashlang.Ukrayina ni xolini xamamiz kordik. Sizlarga tinch yurt bolsa shuni uzi yetadiKim nimaga erisholmayatgan bolsa ayib uzida. Qarang nima uchun Karimov 3 marta saylangan chunki u Dono Uni yaxshiligi uchun 3 marta saylangan. Kim nimaga erisholmayatgAN BOLSA AYIB UZIDA KARIMOVNI AYBI YOQ